Ўзбекистон илк бор UNODC Ёшлар форумида иштирок этди
12-14 март кунлари Ўзбекистон ёшлари Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиянинг (CND) 67-сессияси доирасида БМТнинг Ёшлар ташаббуси томонидан ташкил этилган йиллик форумида илк бор иштирок этди.
Тадбирда дунёнинг 27 давлатидан 35 нафар ёш иштирокчи қатнашиб, унда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ёшлар форуми дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш етакчиларнинг ўзаро фикр ва тажрибаларини алмашиш майдонига айланди. Ўзбекистонлик иштирокчилар янги концепция ва ташаббуслардан қойил қолишди ҳамда турли мамлакатлардаги тенгдошлари билан мулоқот қилиш имкониятидан баҳраманд бўлишди.
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Вали ёш етакчиларни самимий қутлаб, уларни ушбу форумдан билим олиш ва ўзаро мулоқот қилиш учун фойдаланишга ундади. Сиёсат таҳлили ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Жан-Люк Лемахе ҳам ушбу тадбирнинг ёшлар ташаббусларини ривожлантиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон ёшларининг форумда иштирок этиши Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ янада соғлом ва хавфсиз жамият яратишга ҳисса қўшади. Бу, шунингдек, ёшларнинг глобал муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиш, умумий мақсадларга эришиш учун тажриба алмашиш истагини яна бир бор тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг