Ўзбекистон ҳудудига пневматик тўппонча олиб кирмоқчи бўлган хорижлик тушунтиришлар билан қутилди
Ўзбекистон ҳудудига пневматик тўппонча олиб кирмоқчи бўлган хорижлик фуқаро «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар қилинишича, 21 август куни соат 21:05 ларда «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Санкт-Петербург-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) борлиги аниқланди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари билан муомалада бўлиш қоидаларининг бузилиши учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Шу тариқа, чет эл фуқаросига калта стволли пневматик қуролнинг реализацияси тақиқланганлиги, бошқа турдаги пневматик қурол эса, фақат ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сотиб олиниши назарда тутилганлиги юзасидан раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг