Ўзбекистон Глобал инновация индексида 79-ўринни эгаллади
Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан ҳар йили эълон қилинадиган Глобал инновация индекси (ГИИ)нинг 2025 йилги рейтингига кўра, Ўзбекистон 139 та давлат орасида 79-ўриндан жой олди.
Маълумот учун, Ўзбекистон индексга илк бор 2015 йилда қўшилган бўлиб, ўша йилда 141 мамлакат ичида 122-ўринни эгаллаган. 2024 йилда эса 132 давлат орасида 83-поғонада қайд этилган эди.
Янги ҳисоботда Ўзбекистон ўз даромад гуруҳи — қуйи ўрта даромадли мамлакатлар ичида Вьетнам, Филиппин, Марокаш ва бошқалар қаторида 7-ўринни эгаллади (2024 йилда — 10-ўрин). Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида эса Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни қайд этди (2024 йилда — 4-ўрин).
Глобал индекс 2 та субиндекс — инновация ресурслари (innovation input) ва инновация натижалари (innovation output) ҳамда 7 та йўналиш гуруҳидан иборат. Ўзбекистон бу йил ресурслар бўйича 69-ўрин, натижалар бўйича эса 92-ўринга жойлашди.
Жами 78 та индикатор бўйича баҳоланган мамлакат 36 кўрсаткичда натижани яхшилаган, 7 тасида ўзгариш кузатилмаган, 33 тасида пасайиш қайд этилган.
Йўналишлар кесимида “инсон капитали ва илмий тадқиқотлар” (+12), “инфратузилма” (+1), “бозор ривожланиши” (+4), “билим ва технология маҳсулотлари” (+10) бўйича ўсиш қайд этилган. Шу билан бирга, “бизнесни ривожлантириш” (-4) ва “ижодий маҳсулотлар” (-1)да пасайиш бўлган, “бошқарув институтлари сифати” эса ўзгаришсиз қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг