Ўзбекистон гидлар уюшмаси экологик ва зиёрат йўналишларини уйғунлаштирган турларни ярата бошлади
Бугунги кунда, бутун дунёда COVID-19 коронавирус пандемияси оқибатида юзага келаётган инқироз даврида мамлакатимизда туризм соҳасини сақлаб қолиш, жонлантириш ва ривожлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, пандемия сабабли ўтказилаётган карантин тадбирлари даврида янги туристик маршрутлар ва хизматларнинг турларини татбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон гидлар уюшмаси экологик ва зиёрат йўналишини уйғунлаштирган турларни яратишни бошлади. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Ушбу турларнинг биринчиси Тошкент вилоятининг шимоли-шарқий қисмида амалга оширилади. Ўзбекистонда илк маротаба табиатнинг бетакрор гўзаллиги ва зиёрат масканлари уйғунлашган маршрутлар туристларга таклиф қилинади.
Саёҳат, шубҳасиз, ватандошларимиз ва юртимиз меҳмонлари учун қизиқарли бўлади. Мазкур янги туристик маршрут Хожикент петроглифларини, Чорвоқ сув омбори, Бурчимулла қишлоғининг тош уйларини, Боғустон қишлоғидаги Шайҳ Умар Валий Бўғустоний зиёрат мажмуасини ҳамда маҳаллий аҳоли ҳикояларига кўра Нақшбандия тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбандий ташриф буюрган сирли ғорни ўз ичига олади. «Тошкент вилоятида жойлашган Яккатут ва Нанай қишлоғининг меҳмондўст аҳолиси билан мулоқот қилиш, у ердаги гўзал манзаралар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди» дейди – Ўзбекистон гидлар уюшмаси раиси Наргиза Саломова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг