Ўзбекистон фуқаролари республиканинг исталган ҳудудидан уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади

14:32 06 Февраль 2020 Жамият
1423 0

Келгусида барча фуқаролар исталган ҳудуддан уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров Халқаро пресс-клубнинг фуқаролар ва тадбиркорларнинг турар жой ҳамда бошқа кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланган сессиясида гапириб ўтди.

“Келгусида барча Ўзбекистон фуқароларининг Республика бўйлаб хоҳлаган жойидан уй-жой олиш ҳуқуқи таъминланади”, дея Ёдгоровнинг сўзларини келтирмоқда “Халқ сўзи” мухбири. 

Ёдгоров бу айнан қайси муддатдан бошлаб йўлга қўйилишига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда, мисол учун Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар фақатгина янги уй-жой сотиб олиши мумкин. Иккиламчи бозорда кўчмас мулк сотиб олиш Тошкент шаҳрида пропискаси йўқлар учун тақиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер