Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Осиё каратэ федерацияси ўртасида меморандум имзоланди
Хабарингиз бор, Осиё каратэ федерацияси (ОКФ) президенти, генерал-майор Носир Абдулраззок Ал-Разуки бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан шу йил 23 декабрь куни Ўзбекистонга келди.
ЎзДЖТСУ матбуот хизмати хабарига кўра, шу куни фахрий меҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Маҳмуджон Болтабоев кутиб олди.
Тадбирда Осиё каратэ федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон каратэ федерацияси раиси Аламжон Муллаев, университетнинг «Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти» кафедраси мудири Шуҳрат Арслонов ва бошқалар иштирок этди.
Учрашувда ректор М.Болтабоев сўнгги йилларда юртимизда каратэ спорт турини тобора оммалаштиришга берилаётган эътибор ва бу борада университетда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, университет тарихи ва спортчи-талабалар томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ўз навбатида, жаноб Носир Абдулраззок Ал-Разуки юртимизда бўлиб турганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан келажакда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга умид билдириб ўтди ҳамда университет раҳбариятини Осиё каратэ федерациясининг йирик тадбирларида иштирокчи сифатида қатнашиш таклифини билдирди. Шу билан бирга, меҳмондўстлик ва самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди.
Шундан сўнг, икки томонлама англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Осиё каратэ федерацияси (ОКФ) президенти, генерал-майор Носир Абдулраззок Ал-Разукига университетнинг фахрий профессор унвони ҳам берилди.

Шунингдек, фахрий меҳмон ташриф доирасида таълим муассасаси билан танишиб, бу ерда талабалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг каратэ залига татами ва спорт жиҳозларини тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг