Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади
«Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.
Қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:
— Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
— Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади.
Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг