Ўзбекистон — Дания: дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

10:42 25 Январь 2022 Сиёсат
794 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси ва Дания Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов даниялик ҳамкасби Йеппе Кофодга табрик йўллади.

Табрикда Ўзбекистон Данияни Европадаги муҳим ҳамкор деб билиши ва мамлакатларимиз ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланади.

Икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, парламентлараро алоқалар, шунингдек, Европа Иттифоқи ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер