Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Хон атлас» тадбири бўлиб ўтди

21:53 27 Сентябр 2023 Маданият
515 0

Бугун Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Яккасарой тумани ҳокимлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Яккасарой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ўзбекистон амалий санъат давлат музейи ҳамкорлигида «Хон атлас» тадбири бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 21 та маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, 132, 250, 323-сонли давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчи қизлари иштирок этдилар.

Тадбир қатнашчилари миллий матолар атлас ва адрасдан тикилган либосларга бурканган ҳолда рақсга тушиб, шеърхонлик қилдилар.

Тадбир давомида миллий газлама ва либослар тарихи, қадимда аёллар кийим-кечаклари маданиятига доир маълумотлар тақдим этилди.

«Хон атлас» тадбири ёшларда миллий меросни қадрлаш ва эҳтиром туйғусини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер