Ўзбекистон Афғонистонга 9 та вагонда инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, қўшни афғон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик ёрдами «Саломатлик» поезди билан Афғонистон халқига етказилди.
Жами 9 вагондан иборат инсонпарварлик ёрдами 30 турдан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар Ҳайратон шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими, Ташқи ишлар ҳамда Транспорт вазирлиги мутасаддилари, Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулло ходи Абу Идрис ва бошқа расмийлар иштирокида топширилди.
Тантанали маросимда кўрсатилаётган беғараз ёрдам ва икки халқ ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётган Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирилди.
«Саломатлик» тиббий-санитар ёрдам поездида борган ўзбекистонлик бир гуруҳ турли мутахассислардан иборат шифокорлар жорий йилнинг 25-30 декабрь кунлари Балх вилоятида афғон фуқароларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг