Ўзбекистон 10 та метро поезди сотиб олади
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш лойиҳасини ТИАнинг асосий техник- иқтисодий кўрсаткичлари;
- «ВEБ.РФ» давлат ривожланиш корпорацияси банкининг кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали;
- «Росексимбанк» АЖ кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали.
Лойиҳанинг ТИАга асосан:
- умумий қиймат (эквивалентда) 63,7 млн евро ни ташкил этади, ундан:
- 8,7 млн евро – давлат бюджети маблағлари;
- 30,5 млн евро – «ВEБ.РФ» Россия давлат ривожланиш корпорациясининг кредити;
- 24,5 млн евро –«Росексимбанк» АЖ кредити.
«ВEБ.РФ» кредити 11 йил муддатга, «Росексимбанк» кредити эса - 12 йил муддатга тақдим этилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Тошкент метрополитени учун «Метровагонмаш» АЖдан (Россия Федерацияси) тўрт вагонли метро поездларини 1 декабрга қадар олиб келиниши топширилди. Лойиҳа бўйича битим Тошкент шаҳрида 5-7 апрель кунлари ўтказилган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасида имзоланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.07.2021 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг