Ўзбек ёзувчилари ҳикоялари Германияда чоп этилди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Германияда “На земле Заратуштры” (“Зардушт диёрида”) адабий альманахи нашр этилди.
Хехинген шаҳрида Лада Баумгартен таҳрири остида нашр этилган ушбу китобга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Николай Ильин, Рисолат Ҳайдарова, Галина Долгая ва Муҳаббат Йўлдошеваларнинг ҳикоялари киритилган.
Альманах “Зардушт диёрида” маънавий маданият ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган иккита – “Зардушт диёрида” ва “Шарқ – нозик масала” номли халқаро адабий танлов ғолиблари ва ҳайъат аъзоларининг асарларидан иборат. Китоб танловлар ташкилотчиси – Европа Ёзувчилар гильдияси қўллаб-қувватлаши асосида чоп этилди.
Танловларда Ўзбекистон, Беларусь, Бельгия, Германия, Литва, Исроил ва Германияда истиқомат қилаётган ёзувчилар иштирок этишган.
Танлов ёши ва яшаш жойидан қатъий назар, иштирок этишни истаган ҳар бир ёзувчи учун ўз истеъдодини намоён этишга имконият яратишга ҳаракат қилди. Асарларга қўйилган бош талаб Шарқ анъаналари ва маънавий дунёсини бор гўзаллиги билан очиб беришдан иборат эди.
Альманахда Рисолат Ҳайдарованинг “Дарахт мева тукканда”, Галина Долгаянинг “Чағалай қанотлари”, Николай Ильиннинг “Чапга бурилиш”, Муҳаббат Йўлдошеванинг “Тунги меҳмон” ҳикоялари ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг