Ўзбек туркман созин навоси ўхшаш...

20:01 28 Июль 2023 Жамият
394 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган. Халқларимизни ягона тарих, муштарак маданият ва қадриятлар, ўхшаш тил ва урф-одатлар бирлаштириб туради. Бугунги кунда ҳам вилоятда турли миллат вакиллари билан ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдамиз.

Вилоятда истиқомат қилаётган ўн минг нафарга яқин туркманларнинг бошқа миллат ва элат вакиллари сингари муносиб турмуш кечириши, миллий қадриятларини асраб-авайлаши ва ривожлантириши, фарзандларининг таълим олиши, истеъдод ҳамда салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароитлар яратилган.

Миллий маданий марказимиз воҳада ташкил этилаётган байрам тадбирлари, дўстлик фестиваллари ва кўрик-танловларда фаол қатнашиб келади. Президентимиз ташаббуси билан Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида жойлашган “Улли ҳовли” тарихий мажмуаси ёнида “Ўзбек—туркман дўстлик уйи” барпо этилди. Улуғ шоир Махтумқули Фироғийнинг ҳайкали қад ростлади.

Бугунги кунда “Ўзбек—туркман дўстлик уйи” мажмуасида ташкил этилган тарихий ёдгорликлар музейидан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Мажмуада ташкил этилган кутубхонада ўзбек ва туркман адибларининг энг нодир асарлари жамланган. Қайта таъмирланган “Улли ҳовли” тарихий мажмуаси эса туркманларнинг яшаш тарзи, тарихи ва бугуни билан танишиш имконини беради. Мажмуада ўтказилаётган турли фестиваль ва кўргазмалар орқали вилоятнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.

          Давлатназар РАЖАБОВ,

Хоразм вилояти “Ўзбек – Туркман” дўстлик жамияти раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер