Ўзбек тилининг бойлиги, сержилолиги, қадимийлиги тараннум этилди
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида Ўзбек тили байрами муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ўзбек тилининг бойлиги, сержилолиги, тарихан жуда қадимийлиги шеърлар, саҳна кўринишлари ва бадиий-мусиқий чиқишларда тараннум этилди.
Хусусан, ўқувчиларнинг “йогурт”, “утюг”, “кирпич” каби бошқа тилларга ўтган ҳамда халқаро миқёсда фойдаланилаётган кўплаб сўзлар асли ўзбекча эканлигини тарихий манбалар асосида шарҳлаб бергани мазкур тадбирнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири бўлди.
— Таълим масканимизда она тили ва адабиёт фани чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади, — дейди ижод мактаби директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Покиза Ахмеджанова. — Шунга мос равишда ушбу фандан дарс ўтадиган ўқитувчиларимизнинг малакаси жуда юқори. Қолаверса, она тили ва адабиёт бўйича фан тўгараклари ҳам мавжуд. Шу билан бирга, “Журналистика” ҳамда “Ёш ижодкорлар” каби тўгаракларимизда ўқувчилар она тили фанидан олган билимларини ижодий изланиш билан янада мустаҳкамлаётир.
Маълумот учун: Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг жорий йилги битирувчилари 100 фоиз олий таълим муассасалари талабаси бўлди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг