Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга қамалди
Покистонда суд ҳозирда қамоқда бўлган мамлакатнинг собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушро Бибини коррупция иши бўйича яна 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Суд уларни 2021 йил май ойида Саудия Арабистони ҳукумат органлари томонидан Имрон Хонга совға қилинган қимматбаҳо зеб-зийнатлар тўпламини рамзий нархда сотиб олиш билан боғлиқ ишда айбдор деб топди.
Айблов томонининг версиясига кўра, Покистон ҳукуматининг собиқ раҳбари ушбу қимматбаҳо буюмларни давлат хазинасига топшириш ўрнига, шахсий фойдаланиш учун олиб қолган. Қиймати тахминан 80 миллион покистон рупийси деб баҳоланган зеб-зийнатлар учун у атиги 2,9 миллион покистон рупийси тўлаган, дейилади хабарда.
Шунингдек, суд Имрон Хон ва Бушро Бибига 16,4 миллион покистон рупийси миқдорида жарима ҳам тайинлади.
Маълумот учун, Имрон Хон 2018–2022 йилларда Покистон бош вазири лавозимида ишлаган. У 2022 йил апрель ойида ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлатилган. Айни пайтда у коррупция билан боғлиқ бошқа айбловлар асосида 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаб келмоқда. Унинг рафиқаси эса шу иш бўйича аввалроқ 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг