Ўзбек футболида ноодатий ҳолат: «Навоий ФА»га тез ёрдам машинаси майдонни тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди

12:41 14 Сентябр 2025 Спорт
268 0

13 сентябрь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 14-туридан ўрин олган учрашувда «Навоий ФА» ўз майдонида «Хоразм ФА» клубини қабул қилди. Аммо беллашув кутилмаган тарзда якунланди: мезбон жамоага техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси расмий саҳифасида хабар берилди.

Маълумотга кўра, ўйиннинг 35-дақиқасида стадион ҳудудидаги тез тиббий ёрдам машинаси номаълум сабабларга кўра майдонни тарк этган. Шунингдек, мусобақа регламентининг 13.5 ва 14.18-бандларига асосан, тиббий ёрдам воситаси қайтиши учун 30 дақиқа кутилган, аммо бу амалга ошмаган.

Натижада, мезбон жамоа — «Навоий ФА» клуби ўйинни ўтказиш учун масъул сифатида айбдор деб топилиб, унга техник мағлубият ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер