Ўзбек фильми Минск кинофестивалида мукофот олди
“Листапад” номли XXIX Минск халқаро кино фестивалида режиссёрларимиз фильмлари ҳам намойиш этилди.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, бу йил анжуманда қатнашиш учун 107 давлатдан 2087 талаб тушган. Энг кўп ариза Россия, Эрон, Ҳиндистон, Бразилия ва Хитой томонидан тақдим этилган.
Фестиваль доирасида “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди.
Таниқли кинорежиссёримиз Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” асари МДҲ Ижроия қўмитасининг “Чегарасиз кино” махсус мукофотига сазовор бўлди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан МДҲ бош котиби ўринбосари Леонид Анфимов мазкур картинада ҳаётий шароит, турли синовлардан қатъи назар, инсонпарварлик, меҳр-шафқат, дўстлик туйғулари устувор экани, муҳаббатни асраб-авайлаш ҳар доим муҳимлиги томошабинга яна бир бор эслатилганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг