Ўзбек–Aфғон темир йўллари ўртасида юклар ташуви тикланди
Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Aфғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашув натижасида Aфғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» СҲК ўртасида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.
Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Aфғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг «Согдиана транс» СҲК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.
Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг