Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Аввал хабар берилганидек, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган.
Бугун, 1 апрель куни Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси С.Гафарова бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Делегация аъзоларига Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлик қилмоқда.
Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси С.Гафарова “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарихий воқеаларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.
Мазкур боғ қисқа муддатда барпо этилгани, тарихчи олимлар, ижодкор зиёлилар, нуронийлар ва ёшлар билан маслаҳатлашиб, “Янги Ўзбекистон” мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимларига алоҳида эътибор қаратилгани делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг