Озарбайжон Президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди

12:50 23 Август 2024 Сиёсат
140 0

Фото: Президент матбуот хизмати

23 август куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?