Озарбайжон компанияси Сурхондарёда 30 мингга яқин кўп қаватли уйлар қуришни режалаштирмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Озарбайжондан ташриф буюрган Tobus Bashtiyan Ltd компанияси раҳбари Наиг Маммадхасанов ва Kaspian Kapital Group компанияси раҳбари ўринбосари Адалат Ахуновни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда меҳмонларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар тақдимот қилинган.
Хусусан, узумчилик ва виночилик, «Омонохона» ва «Цангардак» ҳудудларида туризм лойиҳаларини амалга ошириш, Термиз шаҳридаги эски уйларни реновация усулида ҳамда бўш турган ер майдонларида 30 мингга яқин кўп қаватли турар жойлар ва замонавий йўллар қуриш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Меҳмонлар мавжуд имконият ва шароитлар маъқул эканлигини билдириб, лойиҳаларнинг техник ва иқтисодий томонларини ишлаб чиқиш ҳамда қисқа муддатларда лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг