OTP Банк Ипотека-банкнинг 75 фоиз улушини расман сотиб олди
Фото: Ипотека-банк
Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этаётган биринчи ғарб банки сифатида OTP Банк, мамлакатнинг бешинчи йирик молиявий хизматлар кўрсатувчи муассасаси – “Ипотека-банк”нинг асосий акциядорига айланди. Бу ҳақда банк расмий сайтида маълум қилинган.
Хабарга кўра, бугун банкни сотиб олишнинг биринчи босқичи якунланди, OTP Банк Ипотека-банкнинг Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини сотиб олди, қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида OTP Гуруҳ ўз фаолиятини йўлга қўяётган биринчи давлат бўлиб, ўзбек банк бозорига кириш Гуруҳ тарихида янги саҳифа очади. Ипотека-банк активлари бўйича банк бозорининг 7,6 фоиз улушига ҳамда 1,5 миллионга яқин чакана мижозларга эга. Ушбу (эгалик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ) битимИпотека-банк мижозларидан ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширишни талаб қилмайди.
OTP Банк 2020 йил охиридан буён Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борган эди. 2022 йилнинг декабр ойида, Тошкент шаҳрида томонлар мамлакатнинг бешинчи йирик молиявий хизматлар кўрсатувчи муассасаси – Ипотека-банкнинг Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акцияларининг 100 фоизини (умумий банк акциялардаги улуши тахминан 98 фоиз) OTP Банк томонидан сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномасини имзолаган эдилар. Бугун молиявий амалиёт муваффақиятли якунланди ва OTP Банк Ипотека-банкнинг қонуний назорат органига айланди. Натижада, OTP банк Ипотека-банкнинг 73,41 фойиз эгалиги билан асосий акциядорига ҳамда билвосита банкка тегишли молиявий лизинг билан шуғулланувчи “Ипотека лизинг” ва суғурта хизматларини таклиф қилувчи “Имкон-Суғурта” жамиятларининг эгасига айланди.
Аввалроқ, “Ipoteka-bank” 324 миллион долларга сотилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг