ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

12:56 06 Май 2023 Жамият
835 0

Иллюстратив фото

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча учун мажбурий 3 та фан:

➖Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;

➖ Математика 10 та;

➖ Ўзбекистон тарихи 10 та.

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

— фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);

— фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).

60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер