Ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.
Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.
Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.
Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Паяриқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.
На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг