ОТБ Ўзбекистонга сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш учун 125 млн доллар кредит ажратади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқариш секторини модернизация қилиш учун 125 миллион доллар кредит ажратади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу лойиҳа сув таъминоти хавфсизлигини яхшилаш, иқлим ўзгаришига қарши заифликни камайтириш ҳамда канализация тизимини модернизация қилиш орқали Ўзбекистонда хавфсиз ва ишончли сув таъминотидан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган.
Жумладан, лойиҳада активларни бошқариш ва хизмат кўрсатиш барқарорлигини яхшилаш учун IT ечимлари асосида сув бошқаруви тизимларини яхшилаш ҳамда сув таъминоти корхоналарида ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш назарда тутилмоқда.
Ушбу лойиҳа «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларига сувдан фойдаланишнинг муҳим объектларида сув сарфини ҳисобга олиш ва телеметрия тизимини ўрнатишни якунлашда ёрдам бериши айтилмоқда.
Маълумот учун, Осиё тараққиёт банки 1966 йилда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон унга 1995 йилда аъзо бўлган. Бугунги кунда ОТБга аъзо бўлган давлатлар сони 69 тани ташкил қилиб, уларнинг 49 таси Осиё ва Тинч океани минтақасида жойлашган мамлакатлардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг