Отабек Маҳкамов оғир аҳволда экани айтилмоқда. ССВ унинг АҚШда даволанаётганини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда журналист Отабек Маҳкамов оғир аҳволда экани ва мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятидан норозилик билдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга аниқлик киритиш учун ушбу ҳолатни ўрганди. Натижада, О.Маҳкамов вазирлик тизимига кирувчи бирор даволаш муассасасида муолажа олмагани аниқланди.
Бундан ташқари, журналист шу йилнинг июнь ойи бошида мамлакатимиздан хорижга сафарга кетганлиги, ҳозирда эса АҚШда даволанаётганлиги ҳақида хабарлар айтилмоқда.
«Қолаверса, интернет тармоғида тарқалган матн айнан журналист О.Маҳкамовга тегишли экани ҳам тасдиқланмаган. Ушбу матннинг оддий имло ва грамматик қоидаларга жавоб бермаслиги ҳам буни тасдиқлай олади.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқдаги саҳифалар админлари, блогерлар ва фуқаролардан инсон ҳаёти билан боғлиқ бу каби масалалар ортидан асоссиз шов-шув қўзғашга уриниш қонунга ва инсонийлик тамойилларига зид эканини эслатиб ўтамиз», дейилади вазирлик муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг