От спорти: Бекзод Қурбонов халқаро мусобақада олтин ва бронза медалларни қўлга киритди

10:50 11 Декабрь 2022 Спорт
566 0

Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, унда қатнашган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори баландлиги 130 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш баҳсида «Ладй» лақабли отда энг яхши натижани қайд этди. 

140 см баландликда «Маттс» тулпорида иштирок этган Қурбонов учинчи ўринга кўтарилди. Мазкур дастурда у икки отда ўз омадини синаб кўрган германиялик Филипп Шобердан кейинги натижани кўрсатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер