«Осмондаги болалар 3» бадиий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

21:04 21 Декабрь 2022 Маданият
829 0

Кинематография агентлиги буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан ишлаб чиқарилаётган «Осмондаги болалар 3» бадиий фильмининг кичик ижодий гуруҳи шу кунларда тасвирга олиш ишлари билан АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида хизмат сафарини давом эттирмоқда. Фильм воқеалар ривожини Филаделфия шаҳрида ҳам суратга олиш режалаштирилган.

Ушбу фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари халқимизга манзур бўлган ва томошабинлар қалбидан жой олган эди. Фильмнинг учинчи қисмида қаҳрамонларнинг вояга етган даврларидаги воқеaлар ҳақида сўз боради.

Фильм постановкaчи режиссёри Зулфиқор Мусоқов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, постановкачи рассом Мария Сошина, либослар бўйича рассом Ирина Литвиненко, картина директори Шуҳрат Ҳамидуллаев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер