Ўсма энди фақат қошга қўйилмайди
Фото: "Халқ сўзи"
Сирдарёда амалга ошириладиган стартап лойиҳалар режасига ўсма ўсимлигидан табиий бўёқ олиш технологияси ҳам киритилди. Ушбу лойиҳа инновацион ҳудуд мақомини олган Сирдарё туманида амалга оширилади.
Эътиборлиси, лойиҳа муаллифи — Гулистон давлат университети табиий фанлар факультетининг кимё йўналиши учинчи босқич талабаси Юлдуз Мажидова. У ишлаб чиққан инновацион технологияни амалга ошириш масъули эса турмуш ўртоғи — шу олий ўқув юртининг кимё кафедраси докторанти Сардор Мажидов.
Лойиҳа бош инженер-технологи Сардор Мажидовнинг айтишича, ўсмадан экстракция усулида кўк рангдаги «Индиго» бўёғи олинади ва у матоларни бўяшда қўлланади. Келгусида бўёқ ранги турларини янада кенгайтириш бўйича ҳам изланишлар олиб борилади.
— Ушбу лойиҳани молиялаштириш масаласи ҳал бўлган, — дейди Сирдарё вилояти инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Азимжон Холов. — Шунингдек, янги корхона учун жой ҳам ажратилди. Жорий ва келгуси йиллар давомида Сирдарё тумани инновацион ҳудудида яна 10 та ана шундай ноёб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалар амалга оширилади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг