Осиёда Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичи старт олди
Кеча, 13 ноябрь куни Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичи ўйинлари старт олди. Ушбу босқичга етиб келган Бирлашган Араб Амирликлари ва Ироқ терма жамоаларининг биринчи ўйинида дуранг натижа қайд этилди.
Абу Даби шаҳрида жойлашган «Муҳаммад бин Зайд» стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинни томоша қилиш учун 42 мингдан зийод мухлислар ташриф буюрди. Ўйинда ҳисоб 18-дақиқада БАА терма жамоаси аъзоси Луан Перейра томонидан очилди.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, Англиянинг «Лутон» жамоасида фаолият олиб бораётган ироқлик футболчи Али Ал-Ҳаммади ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 18 ноябр куни Боғдод шаҳрида бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонган жамоа Жаҳон чемпионатининг қитъалараро саралаш босқичида иштирок этади.
БАА — Ироқ 1:1
Голлар: Луан Перейра (18) — Ал-Ҳаммади (23).
БАА: Эйса, Мелони (Раби, 85), Пимента, Зуҳир, Амарал, Луан Перейра (Солиҳ, 64), Нодир, Рамазон (Бруно, 64), Одил (Кайо Канедо, 89), Хименес, Суҳайл (Кайо Лукас, 46).
Ироқ: Ҳошим, Али, Ҳошим, Таҳсин, Доски, Шер (Иқбол, 79), Жассим (Абдулкарим, 72), Ал Аммари, Фаржи, Ал-Ҳаммади (Ҳусайн, 46), Меме (Карим, 79).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг