Осиё қитъасидаги демографиянинг ҳозирги ҳолати ва унинг инклюзив иқтисодий ўсишга ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга таъсири

16:17 13 Май 2024 Сиёсат
158 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сессияда 2030 йилга қадар Глобал кун тартибини амалга оширишда хотин қизлар иштирокини ошириш, пандемиядан кейинги даврда COVID-19 оқибатларини, қуролли можаролар ва иқлим билан боғлиқ ларзаларнинг хотин-қизларга таъсирини олдини олиш, болалар ўртасида никоҳ, эрта ва мажбурий никоҳ каби барча зарарли амалиёт турларига барҳам бериш, аёлларнинг ҳақ тўланмайдиган меҳнатини тартибга солиш, раҳбарлик лавозимларида аёллар сонини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, иштирокчилар минтақадаги демографиянинг ҳозирги ҳолати ва унинг гендер тенглиги ва жаҳон иқтисодиётига таъсирини муҳокама қиладилар. Мутахассислар меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўпайишига, урбанизация даражасини оширишга ва инклюзив иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам берадиган демография соҳасидаги ютуқлар кўриб чиқилди.

Сессия давомида, шунингдек, Осиё қитъаси мамлакатлари БМТнинг Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси қарорларини тўлиқ амалга ошириши, хусусан, хотин-қизларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, аёллар орасида камбағалликни бартараф этиш, гендер муаммоларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштиришни ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маърузалар, таклиф ва тавсияларда қуйидагиларга алоҳида урғу берилди:

  • 2030 йилги Глобал кун тартибини амалга ошириш доирасида Осиё қитъаси мамлакатлари дуч келаётган муаммолар ва хавфлар;
  • COVID-19 оқибатларининг олдини олиш учун минтақа мамлакатларида хотин-қизларнинг (жумладан ҳаётида оғир вазиятга тушиб қолган ва ногирон аёлларнинг) ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
  • Минтақа мамлакатларида хотин-қизларнинг ҳақ тўланмайдиган меҳнатини тартибга солиш, шунингдек, хотин-қизлар ишсизлигини бартараф этиш бўйича эришилаётган натижалар;
  • 2030 йилги кун тартибидаги барча мақсадларга самарали эришиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар (қонунчилик, институционал);
  • БМТнинг Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси қарорининг минтақа мамлакатларида тўлиқ амалга оширилиши;
  • БМТнинг Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси қарорини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган минтақавий сиёсатни амалга ошириш механизм ва воситалари;
  • Давлат сектори, хусусий сектор ва нотижорат сектори саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда БМТнинг Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси қарорини амалга ошириш жараёнига уларни фаол жалб қилиш учун кўрилаётган чоралар;
  • Осиё қитъаси мамлакатларида ҳозирги демографик вазият;
  • Осиё қитъасидаги демографик омилларнинг иқтисодий ўсишга таъсири;
  • Осиё қитъаси мамлакатларида аёллар ва болаларнинг репродуктив саломатлиги масалаларида дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг бартараф этилиши;
  • Қитъа давлатларида оналар ва болалар ўртасида касалликларнинг олдини олиш, уларга эрта ташхис қўйиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида фойдаланилаётган илғор дастурлар;
  • Осиё мамлакатларининг минтақадаги демографик вазиятни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ва ёндашувлар.
  •  

 Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?