«Осиё болалари» спорт ўйинлари: мусобақа медаллари тақдимоти бўлиб ўтди

06:21 28 Июль 2022 Спорт
793 0

Жорий йилнинг 27 июль куни Владивосток шаҳрида «Осиё болалари» VII халқаро ўйинлари медалларининг тақдимоти ўтказилди.

Мазкур мусобақа медаллари лотус гули услубида тайёрланган. Медалларда тарихий жойлар ва маҳаллий аҳолининг маданияти акс этган.

Шунингдек, кўнгиллилар (волонтёрлар), ташкилотчилар, ҳакамлар, таржимонларнинг либослари ҳам намойиш этилди. Ташкилотчилар дизайн лойиҳани 6 ойдан ортиқ вақт давомида ишлаб чиқишган.

Маълумот учун: мазкур мусобақада 174 нафар (101 нафар ўғил бола, 73 нафар қиз) ҳамюртимиз спортнинг 17 та турида ўз омадларини синаб кўришади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер