Ўрта Чирчиқда бир йилдан ортиқ қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди

11:33 25 Ноябрь 2021 Жамият
1197 0

«Хавфсиз ҳудуд» тадбири доирасида қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва жиноятларни очиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот котиби хабар берди.

23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан бир йилдан буён талончилик ва қотиллик жинояти учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қўлга олиш вақтида эркак яширинишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?