Оромгоҳ яна болаларни ўзига чорлади
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Шаҳрисабз туманида янгидан таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган «Гулнора» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳисор тоғ тизмалари бағридаги сўлим ва баҳаво масканда жойлашган ушбу оромгоҳ ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолгани боис бир неча йилдан буён фаолият кўрсатмаётган эди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан 2022 йилда оромгоҳни қайта таъмирлашга киришилди. Ўтган 3 йил давомида бу масканда замонавий ётоқхоналар, ошхона, кутубхона, спорт майдончалари ва очиқ саҳналар барпо этилди. Ҳар сменада 200 нафардан, мавсум давомида эса 800 нафар ўғил-қизларнинг мароқли ҳордиқ олиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Оромгоҳ яна болажонларни ўз бағрига олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг