Оролнинг тақдири Каспий денгизида такрорланадими?
Архив фото
Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари хулосасига мувофиқ, глобал исиш (+2°C) ривожининг ҳатто энг қулай сценарийсида ҳам Каспий денгизи сатҳи жорий аср охирига бориб 5-10 метрга пасайиши мумкин. Энг пессимистик прогноз амалга ошган тақдирда эса камайиш 21 метрни ташкил этади.
Бундай нохуш истиқбол 15 миллионга яқин аҳоли яшайдиган бутун минтақа учун кенг масштабли экологик ҳалокатга олиб келиши мумкин. Илмий тадқиқот натижалари “Communications Earth & Environment” журналида маълум қилинди.
Сайёрамиздаги энг йирик суви оқиб чиқиб кетмайдиган ҳавза бўлган Каспий денгизи каспий тюлени, бир неча балиқ (белуга, севрюга) ва бошқа кўплаб эндемик турларнинг яшаш макони сифатида ноёб экотизимни сақлашда муҳим роль ўйнайди.
Олиб борилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ҳарорат ҳатто минимал даражада кўтарилганда ҳам денгизнинг сув юзаси майдони 112 минг квадрат километрга камайиши мумкин, бу Исландия каби давлат ҳудудидан ҳам ортиқ.
Сув ҳавзасида экологик ва иқтисодий нуқтаи назардан энг қимматли ҳудудларнинг катта қисми чуқур бўлмаган майдонларда жойлашганлиги сабабли денгиз сувининг бундай саёзланиши биохилма-хиллик ва маҳаллий аҳоли фаровонлигига ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин.
Каспийнинг шимолий соҳили аҳолиси жуда ночор ҳолатга тушиб қолади, чунки балиқчиликнинг йўқолиши уларни асосий даромад манбаидан маҳрум этади, юзага келадиган оғир иқлим шароити эса муқобил иқтисодий фаолият турларини, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни деярли имконсиз қилиб қўяди.
Бундан ташқари, Боку ва Ақтау каби йирик порт шаҳарлари янги қирғоқ чизиғидан ўнлаб километр узоқда қолиб кетиши мумкин, бу эса минтақада нефть қазиб олиш учун зарур бўлган барча логистика инфратузилмасини тубдан қайта қуришни талаб қилади.
Ва ниҳоят, Орол денгизи фожиасига ўхшаб, Каспий саёзланиши денгизнинг очилган тубидан туз ва саноат ифлослантирувчилари тарқалиши натижасида зарарли чанг бўронлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, тадқиқотчилар яқинлашиб келаётган фалокат оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар сифатида табиатни муҳофаза қилиш зоналарини ташкил қилиш, биохилма-хиллик мониторингига фаол сармоя киритиш ва қирғоқбўйи ҳудудлари иқтисодиётини диверсификация қилишни қатъий тавсия этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг