Ўқувчининг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади
Президентнинг ПҚ–316-сон қарорига кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқиш даври уларнинг умумий меҳнат стажига киритилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Шунингдек, дуал таълим тизимида ўқиётган ўқувчиларга махсус платформа орқали ҳар ойлик стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Бунда:
- ҳар ойлик стипендия базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади;
- стипендия Касбий таълим агентлиги томонидан техникумларга ажратилади;
- агар ўқувчининг касбий кўникмалари ёки интизоми қониқарсиз деб баҳоланса, стипендия тўловлари тўхтатилади.
Дуал таълимдаги ўқувчиларга тўланадиган стипендия билан боғлиқ харажатлар уларнинг амалиёт ўташ учун ажратилган маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, мазкур қарорга мувофиқ:
- давлат харидларида техникумлар ишлаб чиқарган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларга 15 фоизлик преференция берилади;
- давлат органлари ва ташкилотларига техникумларни жалб этган ҳолда қуйидаги фаолият йўналишларини аутсорсинг асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилади;
- компьютер техникалари, иситиш, совитиш ва электр энергияси тизимлари, шунингдек, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш;
- оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини амалга ошириш;
- Касбий таълим агентлиги билан келишилган бошқа йўналишлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг