Ўқувчилари қатори ўқитувчи ҳам миллий сертификат олди

13:26 26 Декабрь 2024 Жамият
139 0

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Яқинда Ширин шаҳридаги 4-мактабнинг беш нафар ўқувчиси ўқув марказларига қатнамасдан, яъни ўзларининг ўқитувчиси бераётган сабоқлар натижасида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг она тили ва адабиёт бўйича умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги юқори балли сертификатларига эга бўлганлиги ҳақида хабар бергандик. Кеча мактабнинг яна 2 ўқувчиси инглиз тилидан, 3 нафари географиядан юқори натижа қайд этиб, ана шундай ҳужжатни қўлга киритди. Бу сентябрдан буён 10 нафар битирувчи талабаликни деярли нақд қилиб қўйди, дегани. Келгуси йилда ҳам кўплаб ўқувчиларнинг сертификатли бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун: худди она тили фанидан бўлгани каби географиядан сертификат олганлар ҳам ўқув марказига қатнагани йўқ. Улар бу натижага мактабнинг география муаллими Жасур Шерматов ўтаётган дарслар туфайли эришди.

Эътиборлиси, куни кеча уч нафар ўқувчиси қатори Жасур Шерматовнинг ўзи ҳам миллий сертификатли бўлди. Уч йил давомида 20 фоизлик устамани қўлга киритди.

— Мазкур мактабда кўп йил ишлаганман, — дейди фахрий ўқитувчи Ҳусанбой Сулаймонов. — Бу ерда дарс бераётган муаллимларнинг барчасининг касб маҳорати юқори. Бу тинмай изланиш, ўқиб-ўрганишлари натижаси, албатта. Зеро, ўқитувчи ҳам ўқувчиси каби ўқиб-ўрганишдан тўхтатмаслиги керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер