Ўқув автодроми ва уни жиҳозлашга доир янги қоидалар белгиланди
Иллюстратив фото
Адлия вазирлиги томонидан Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талаблар (рўйхат рақами 3494, 01.02.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Таъкидланганидек, ушбу талабларда автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланган.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқув автодромидан ҳайдовчиликка номзодлар билан амалий машғулотлар ва имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланади.
Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ўқув автодромига нисбатан қуйидаги талаблар белгиланган:
— ўқув автодромида ўлчами камида 50х15 m бўлган майдонча бўлиши зарурлиги;
— ўқув автодромининг йўллари асфаль ёки цемент бетон билан қопланган ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш имконини берадиган ҳолатда бўлиши кераклиги;
— ўқув автодромининг йўллари светофор, йўл белгилари, йўл чизиқлари, тик баландликка кўтарилиш қурилмалари (эстакада) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;
— ўқув машғулотларини масофадан назорат қилиш, ҳайдовчиликка номзодларнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиш учун ўқув автодроми аудио ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши лозимлиги;
— ўқув автодроми унга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришининг олдини олиш мақсадида 2,0 метрдан кам бўлмаган баландликдаги девор ёки панжара (металл тўсиқ) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;
— ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар учун қулай бўлган жойда қуйидаги маълумотлар келтирилган ахборот стенди ёки электрон монитор ўрнатилиши;
— ўқув автодромига кириш ва чиқиш йўлининг кенглиги енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун 3,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,0 метрдан кам бўлмаслиги кераклиги;
— ўқув автодроми ҳудудида тунги ёритгичлар ўрнатилган, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос, шунингдек ичимлик суви ва ҳожатхона бўлиши кераклиги.
Диёра САИДОВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети 2-босқич талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг