Оққўрғонда ноқонуний равишда олтин изловчи ота-бола қўлга олинди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ходимлари Оққўрғон туманидаги «Шоҳрухия шаҳристони» моддий-маданий мерос объектида номаълум шахслар томонидан қазиш ишлари олиб борилаётганини аниқлашди.
Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу шахслар махсус металл қидирув мосламаси ёрдамида маданий мерос объектидан 3 дона темир металл буюми олаётганда қўлга олинган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларда туташ ҳудудларда ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишлар, шунингдек, моддий-маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар махсус рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Айни дамда қонунбузарларниниг шахсига аниқлик киритилиб, вилоят прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг