Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш учун тест синовлари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги масъуллари маълум қилди.
Тест синовлари икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи смена эса 15:00 дан 18:00 гача.
Маълумот учун, тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади. Мажбурий бўлган 3 та фан - она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанидан 10 тадан жами 30 та савол берилади.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та мутахассислик фаннинг ҳар биридан 30 тадан савол берилади.
Агентлик талабгорлардан тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишларини сўраган Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг