Ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.М. бошқа бир фуқаро Р.ни танишлари ёрдамида Тошкент давлат аграр университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.А. бошқа бир фуқаро Д.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, «И.К.» МЧЖ ходими А.А. фуқаро М.нинг қўшни Тожикистон Республикасидаги ўқишини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига кўчириб бериш эвазига 2 200 АҚШ долларлари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг