«Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Бугун, 14 май куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир аввалида «Олтин қалам» Миллий мукофоти Ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов бу йилги «Олтин қалам» танлови ҳақида маълумот берди.
Анъанага кўра, мукофотларни топшириш учун даставвал навбат халқаро ҳамкорларга берилди. Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси таъсис этган номинациялар ғолибларини Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Чи Жунлин, элчихона атташеси жаноб Чен Синян эълон қилди.
«Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун» номинацияси ғолиби – Хитойнинг «CGTN Русский» ва Озарбайжоннинг «CBC» телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева.
«Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун» номинацияси ғолиби – «Ўзбекистон» журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов.
Туркия Республикасининг юртимиздаги элчихонаси таъсис этган номинация ғолибини Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар эълон қилди.
«Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев.
Шунингдек, танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари:
«Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Ёшлар овози» газетаси таҳририяти ижодий жамоаси (газета бош муҳаррири Ҳамза Абдуллаев)
«Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:
Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Шоҳсанам Комилова.
«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Гулчеҳра Дурдиева.
«Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» номинацияси ғолиби:
ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.
«Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Жиззах овози» газетаси таҳририяти жамоаси (газета бош муҳаррири Саид Донишев).
«Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Ҳуррият» газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Сафар Омонқулов.
«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари мухбири Оксана Кадышева.
«Ватанимиз тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун» номинацияси ғолиби:
«Ўзбекистон тарихи» телеканали катта муҳаррири Дилбар Қосимова.
«Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун» номинацияси ғолиби:
«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ижодий жамоаси (журнал бош муҳаррири Эркин Эрназаров).
«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси ғолиби:
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси Муҳиддин Алимбаев.
«Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинацияси ғолиби:
Муаллифлар жамоаси (Ойбек Султонов).
«Энг фаол теле ва радио бошловчи» номинацияси ғолиби:
«Ўзбекистон» телерадиоканали катта муҳаррири Сурайё Мансурова.
Танловнинг босма нашрлар йўналиши бўйича ғолиблари:
«Жадид» газетаси бўлим мудири Шойим Бўтаев (1-ўрин).
«Народное слово» газетаси масъул котиби Нурлан Усмонов (2-ўрин).
«XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов (3-ўрин).
Танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича ғолиблари:
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари Икром Аввалбоев (1-ўрин).
“Kun.uz” веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов (2-ўрин).
«Дунё» АА таҳририяти хизмат бошлиғи Наргис Саидалиева (3-ўрин).
Танловнинг радио йўналиши бўйича ғолиблари:
«Mahalla» радиоканали «Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар» муҳарририятининг бўлим мудири Умида Ғаффорова (1-ўрин).
«Қорақалпоғистон» радиоканали «Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари» бош муҳарририяти муҳаррири Қундыз Жумағалиева (2-ўрин).
«Ўзбекистон 24» телерадиоканали катта муҳаррири Шоира Умрзоқова (3-ўрин).
Танловнинг телевидение йўналиши бўйича ғолиблари:
«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбири Элёр Гўрўғлиев (1-ўрин).
«Ўзархив» агентлиги матбуот котиби, «Архивариус» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Анваржон Алиев (2-ўрин).
«Renessans TV» телеканали бош муҳаррири Жасур Раҳмон (3-ўрин).
Танловнинг «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиблари:
Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган «Устоз», «Ўқувчилар», «Сирдош» газеталари ва «Кичкинтой» журнали раҳбари Сулаймон Эрматов (1-ўрин).
«ТАСС» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков (Россия Федерацияси) (2-ўрин).
«The Economic Times» газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндистон) (2-ўрин).
«The Hill» газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсо (АҚШ) (2-ўрин).
«Euronews» телеканали мухбири Галина Полонская (Франция) (2-ўрин).
Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қўшимча рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари:
Халқаро пресс-клуб мухбири Умид Пирбоев.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати (Ахборот хизмати бошлиғи Бобур Туляганов).
Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Бош миллий мукофоти ғолиби:
«UzReport TV» телеканали жамоаси (телеканал директори Равшан Жўраев).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
- Самарқандда ўқувчининг онаси мактабда жанжал кўтарди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг