Олтиариқлик узумчи Ҳусанбой Ғафуровга 50 миллон сўм мукофот ажратилди
Фото: “Халқ сўзи”
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрган Президентимиз Олтиариқ туманида узумчилик соҳасида эришилаётган ютуқларни юксак эътироф этиб, туман миришкорлари тажрибасини мамлакатимиз бўйлаб оммалаштириш бўйича амалий тавсияларини берган эди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 август куни «2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2023-2024 йилларда мамлакатимиз миқёсида 187 минг 614 гектар майдонда янги узумзорлар барпо қилиниши белгиланди. Шу тариқа республикамизнинг 51 та туман ва шаҳрида “Олтиариқ тажрибаси” асосида ҳар бири 2-2,5 минг гектар ер майдонларида узум плантациялари ташкил этилади.
Айни кунларда қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Олтиариқ туманида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган туман-шаҳар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида амалий семинарлар ўтказилмоқда.
Олтиариқлик Ҳусанбой Ғофуровлар хонадонида етиштирилган узумлар йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдек – табиий усулда сақланади. Миришкор оила аъзолари узумнинг 20 дан ортиқ харидоргир, экспортбоп навларини етиштириб, кейинги мавсумгача сифатли сақлаш орқали қўшимча даромад манбаига эга бўлмоқда.
Бу оиланинг узумчилик борасидаги бой ҳаётий тажрибаси билан танишган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов меҳнатлари самарасини юксак эътироф этиб, қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу оилага эллик миллион сўм пул мукофоти ажратилди.
— Эътибор ва рағбат бизни янада самаралироқ меҳнат қилишга ундайди,—дейди хонадон соҳиби. —Яқин истиқболда мамлакатимизда узумчилик тармоғи ривожи учун ўз тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда астойдил кўмаклашамиз.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг