Олтиариқ туманида тўқсонбости экинлари экиш бўйича амалий семинар ўтказилди
Фото: “Халқ сўзи”
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ота-боболаримиз таърифича, айнан илик узилди пайтида тўқсонбосди экинлари бозорда тақчилликнинг олдини олади, оилада тўкинлик бўлишини таъминлайди.
Бу борада яхши тажриба тўплангани инобатга олиниб, Олтиариқ туманида боғ қатор оралари, дала четлари ва бўш ер майдонларига тўқсонбосди экинлари экиш бўйича семинар ўтказилди. Унда тумандаги секторлар раҳбарлари, боғдорчилик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов қатнашиб, ушбу масалада олтиариқлик миришкорлар билан суҳбатлашди.
Юзма-юз мулоқотда бу йилги қулай об–ҳаво шароитида кеч кузги деҳқончилик ишларини бажариш ҳар томонлама манфаатли эканлиги таъкидланди. Хусусан, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш ва харидоргир маҳсулотлар етиштириш бўйича Олтиариқ тажрибаси ҳақида ижобий фикрлар билдирилди.

— 2024 йил ҳосили учун 1минг 568 гектар ерга тўқсонбосди усулида пиёз ва саримсоқпиёз экиш режалаштирилган, —дейди Олтиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Умиджон Бозоров. — Шу тариқа ушбу экинларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,8 тонна – 4 минг 390 тонна ҳосил олиш мақсад қилинган.
Ўз навбатида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида боғ – ток қатор ораларига 329 гектар ҳамда аҳоли томорқаларида 1238 гектар ер майдонларига тўқсонбосди экинлари экиш кўзда тутилган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг