Олтиариқ спорт мактаби ўқувчиси жаҳон чемпиони бўлди
Фото: "Халқ сўзи"
Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида карате WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Мусобақада дунёнинг беш қитъасидаги юздан ошиқ давлатлардан келган минг нафарга яқин спортчи ғолиблик учун курашмоқда.
Эркаклар ўртасида 75 килограммгача бўлган вазн тоифаси финал баҳсида карате WKF бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси, спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби вакили, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида камолга етган Достонбек Отаболаев мисрлик Абдулла Мамдуҳ Абдулазиз устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.
– Мустақиллик йилларида Олтиариқда спортнинг карате тури бўйича ўзига хос маҳорат мактаби шаклланди, - дейди чемпионнинг устози Иброҳимжон Узоқов. – Шу боис Достонбек сингари ўнлаб шогирдларимиз кейинги йилларда нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга муваффақ бўлмоқдалар.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг