Олимпиада машъаласи эстафетаси қачон бошланиши маълум қилинди
Иллюстратив сурат
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси 2021 йилнинг 25 март санасида бошланади ва 121 кун давом этади.
Мусобақа дастурида ҳеч қандай қисқартиришлар, шунингдек, йўналишларни ўзгартиришлар амалга оширилмаган.
«Машъала Япониянинг барча 47 минтақалари бўйлаб олиб ўтилади ва пойтахтга етказилади», дейилади “Tokio 2020” ташкилий қўмита хабарида.
Таъкидланишича, эстафетанинг бошланиш нуқтаси 2011 йилнинг март ойида содир бўлган кучли зилзила ҳамда “Fukusima-1” атом электр станциясидаги авариядан азият чеккан Фукусима префектураси ташкил этилади. Жорий йилда Япония ушбу фожиа юз берганига ўн йил бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг