Олимлар космик қароқчилик фантастика эмас, балки келажакдаги реаллик эканидан огоҳлантирмоқда
Иллюстратив фото
Космосда тижоратга қаратилган фаолият кенгайиб борар экан, олимлар янги ва рўй бериш эҳтимоли тобора ортиб бораётган таҳдид — космик қароқчилик ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ерда гап фазовий қароқчи кемалар романтикаси эмас, балки сунъий йўлдошларга киберҳужумлардан тортиб, орбитал инфратузилмани эгаллаб олишгача бўлган ҳақиқий жиноятлар хусусида кетмоқда.
Космик жиноятчиликни ўрганиш маркази экспертлари Марк Фельдман ва Хью Тейлор космик қароқчилик — фақат вақтга боғлиқ бўлган масала деган фаразни илгари суришади. Улар бу феноменни Ердан ташқаридаги фазони ўзлаштиришнинг муқаррар босқичи сифатида кўришади.
Бугунги кунда орбитада 8000 дан ортиқ сунъий йўлдошлар мавжуд ва уларнинг сони ортиб бормоқда. Глобал космик иқтисодиёт аллақачон 500 миллиард долларга баҳоланмоқда ва яқин ўн йилликларда триллион долларга етиши мумкин. Космик технологияларга қарамлик кучайиб бораётган бир шароитда сунъий йўлдошлар хакерлар ва жиноий тармоқлар учун нишонга айланади.
Муаллифларнинг фикрича, биринчи нишонлар Ердаги станциялар ва космик кемаларни учириш мажмуалари бўлиши мумкин, вақт ўтиши билан таҳдидлар орбитал фазога ҳам ўтади.
Космик қароқчилик, эҳтимол, анъанавий қароқчиликка қараганда анча мураккаброқ бўлади, яъни бу юқори технологияли ускуналар ва катта молиявий харажатларни талаб қилади, ҳужумларнинг оқибатлари эса кенг миқёсли бўлиши мумкин.
Фельдман ва Тейлор коинот “Ердан ташқаридаги жиноятлар" майдонига айлангунга қадар ҳозирданоқ халқаро меъёрлар ва жавоб чораларини ишлаб чиқишга чақирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг