Олимлар гриппга қарши эмланишнинг кутилмаган ижобий хусусиятини аниқлашди

14:14 21 Ноябрь 2020 Дунё
1162 0

Америка кардиология ассоциацияси ўтказилган изланишлар натижасига кўра, гриппга қарши эмланиш юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини камайтириши мумкин деган хулосага келишди.

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, гриппга қарши эмланган юрак-қон томир хасталикларига эга инсонлар гриппга қарши эмланмаганларга нисбатан 18% камроқ вафот этишган.

Шунингдек, гриппга қарши эмланган одамларда юрак билан боғлиқ муаммоларга дуч келиш хавфи 13 фоизга, бошқа касалликлардан ўлиш хавфи эса 28 фоизга кам кўрсаткични ташкил этган.

Таъкидланишича, изланиш давомида олимлар жами 237 мингдан ортиқ одамларнинг маълумотларини метатаҳлил усули ёрдамида текширган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер