Олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ва қўшма қарори қабул қилинди.
Қўшма қарор билан Олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Унга кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар ўқув йил якуни бўйича олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ва инновацион фаолияти холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда баҳоланади.
Низомга кўра, ҳар ўқув йили якуни бўйича таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини таҳлил қилиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
– илмий ишлар ва инновацияларни бошқариш қобилияти, билим ва кўникмаларини баҳолашга қаратилган тест тизими;
– таълим муассасаларининг раҳбар ўринбосарлари фаолиятини суҳбат асосида баҳолаш;
– Таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш ва ҳисоблаш методикаси.
Баҳолашга оид маълумотлар базасини шакллантириш қуйидаги тартиб асосида амалга оширилида:
- маълумотлар базасини шакллантириш ҳар ўқув йилининг август-октябрь ойларида амалга оширилади;
- таълим муассасалари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан яратилган махсус (онлайн) платформага маълумот киритадилар.
-таълим муассасалари раҳбарлари томонидан маълумотлар асословчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда ҳар йили 30 августга қадар махсус платформага жойлаштирилади.
Баҳолашга оид маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун таълим муассасаларининг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Баҳолаш натижалари умумий балл йиғиндисининг ўртача баллини ҳисоблаш асосида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таҳлил қилинади ва рейтинги чиқарилади.
Баҳолаш натижаларига кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасарруфида таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идораларга киритиладиган тақдимнома асосида:
- биринчи 10 таликка кирган таълим муассасаси раҳбари ва унинг илмий ишлар ва инновацияларга масъул ўринбосари 10 фоиз миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;
- сўнгги 10 та ўриндан бирини эгаллаган таълим муассасаси раҳбари ва масъул ўринбосарга нисбатан интизомий чора кўриш масаласи амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг