Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни тантанали нишонланди

22:11 24 Сентябр 2025 Жамият
250 0

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни вазир Қўнғиротбой Шарипов очиб, таълим тизимида фидокорона меҳнат қилаётган барча устоз ва мураббийларни самимий табриклади. У педагоглик касбининг юксак масъулият ва катта шараф эканини таъкидлаб, таълим ҳамда илм-фан ривожига ҳисса қўшаётган ўқитувчилар ва олимларга миннатдорлик билдирди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Маросимда ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали педагоглар, илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган олимлар ҳамда тизимда фидокорона фаолият юритаётган вазирлик ходимлари тақдирланди. Уларга «Олий таълим аълочиси» ва «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонлари топширилди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Мукофот соҳиблари ҳозирда педагогларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва эътирофни халқимизнинг устоз ва мураббийларга бўлган ҳурматининг ёрқин ифодаси сифатида баҳолаб, ушбу қадриятни амалда ҳис этаётганларидан миннатдорлик изҳор этдилар.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тадбирнинг бадиий қисми кўтаринки руҳда ўтди. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, эл суйган санъаткор Женисбек Пиязов куй-қўшиқлари билан иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?